Черновци вилояти
Черновци вилояти (укр. Чернівецька область) — Украина таркибидаги вилоят. 1940-йил 7-августда ташкил этилган. Майдони 8,1 минг км². Аҳолиси 900 минг киши, асосан, украинлар, шунингдек, молдаван, румин, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 36%. 10 маъмурий туманга бўлинган, 10 шаҳар ва 9 шаҳарча бор. Маркази — Черновци шаҳри Мухим шаҳарлари: Черновци, Хотин, Сторожинец.
Чернивси вилояти Карпат тоғлари ва шу тоғ этаклари ҳамда ВолинПодолия қирларининг тармоқларида жойлашган. Иқдими мўътадил континентал. Январнинг ўртача температураси –4,8° дан –10° гача; июлники 12°–19°. Йиллик ёғин 500–1000 мм. Вегетация даври 206–216 кун. Муҳим дарёлари: Днестр, Прут, Сирет. Текисликда сур тусли ўрмон ва подзоллашган қоратупроқ, тоғларда ва тоғ этакларида подзоллашган қўнғир тупроқ ва чимли қўнғир тупроқлар тарқалган. Ҳудудининг 28% ўрмон ва бутазорлар (қорақарағай, оққарағай, дуб, қора қайин). Тоғ ва тоғ этаклари табиий пичанзор ва яйлов. Ўрмонларда буғу, қобон, айиқ, силовсин, тулки, сувсар, тийин, ондатра, малла товушқон яшайди. Зубр, лос, норка; қушлардан қирғовул иқлимлаштирилган.
Озиқ-овқат, енгил ва машинасозлик саноатлари ривожланган. Гўшт, ёғмой комбинатлари, шакарқанд, сабзавот қуритиш ва консерва заводлари бор.
Машинасозлик корхоналари, нефт саноати учун аппаратуралар, энергетика асбоблари, енгил саноат учун станоклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўрмон ва ёғочсозлик саноати ривожланган. Вилоят электр энергияни Черновци иссиқлик электр марказидан олади. Ипгазлама, қўлқоптрикотаж, пайпоқ ишлаб чиқариш бирлашмалари ишлаб турибди. Черновци вилояти ғалла ва техника экинлари етиштириш, сутгўшт учун қорамол боқишга ихтисослашган. Ғалла, техника ва емхашак экинлари экилади. Боғдорчилик ривожланган. Вилоятхўжаликларида қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Черновци вилояти узунлиги 466 км, қаттиқ қопламали автомобил йўллар уз. 2,7 минг км. 2 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 5 музей, филармония, 2 театр бор. Черновци вилояти ҳудудида ХВИИ-ХВИИИ асрларга оид тарихиймеъморий ёдгорликлар (ёғоч черковлар) сақланган[1].
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |